1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Фажр сураси, 14-20 оятлар

05:00 / 23.01.2017 4814 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

14. Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир.

У ким нима қилаётганини ўта аниқлик билан кузатиб туради. Кузатиб туриб туғёнга кетган, ҳаддидан ошган ва зулм қилганларнинг жазосини беради.

Юқоридаги оятларда бойлигига, мансабига, қувватига ишонганларнинг оқибати нима бўлганини эслатиб бўлгач, энди келаси оятларда бойлик нима-ю камбағаллик нима, уларнинг инсон нафсига таъсири қандоқ бўлади–шуларнинг баёни келади.


15. Бас, қачон инсонни Роббиси синаш учун икром қилса ва неъмат берса, «мени Роббим икром қилди», дейдир.
16. Бас, қачон Роббиси синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у «Роббим мени хорлади», дейдир.

Кишиларда бойлик ва камбағаллик ҳақида нотўғри тушунча бор. У ҳам бўлса бойликни Аллоҳ тарафидан иззат-икром, Аллоҳ розилигининг аломати, яхши кўргани учун мол-дунё берди, деб эътиқод қиладилар. 

Аксинча, камбағалликни эса Аллоҳ тарафидан хўрлаш, хуш кўрмаганлик аломати, деб тасаввур қиладилар. Аслида эса ундоқ эмас.Аллоҳ таоло молу дунё, бойликни яхши кўрган бандасига ҳам, ёмон кўрган бандасига ҳам бераверади, шунингдек, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам ризқини тор қилиб қўйиши мумкин. Бойлик Аллоҳ тарафидан бўлган иззат-икром эмас, балки имтиҳон–синовдир, шунингдек камбағаллик ҳам. Синовдан мақсад эса Аллоҳнинг итоати: банда бой бўлса, шукр қилиб, бойликни Аллоҳ кўрсатган йўлга сарфлайдими, йўқми? Ёки камбағал бўлса, сабр қиладими, йўқми? Шунинг учун ҳам кейинги оятни «Каллаа» деб рад билан бошлаяпти.


17. Йўқ! Балки Сизлар етимларни икром қилмайсизлар.

Йўқ! Сизларнинг бу фикрингиз нотўғри. Аллоҳ берган неъматни синов, деб билмасдан, мен ўзим зўр бўлганим учун икромлаб берди, дейишингиз нотўғри. Ана шундай нотўғри фикрда бўлганингиз учун ҳам етимларни икром қилмайсизлар. Уларга Аллоҳ сизга берган неъматдаги ҳақларини бермайсизлар. Ҳолбуки, ўша неъматда етимнинг ҳам ҳаққи бор эди. Агар етимга ундан ўзига тегишли ҳаққини берганингизда синовдан яхши ўтган бўлар эдингиз. Сиз эса синовдан ўта олмадингиз. Шунингдек...


18. Бир-бирларингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар.

Бу ҳам Аллоҳ таоло томонидан ўзингизга берилган неъматни синов эмас, шахсингизга икром, деб керилганингиздандир. Аллоҳ таоло сизга ўша неъматни шукр қилармикин, мен кўрсатган йўлларга сарф қилармикин, мискинларга ҳақларини берармикин, деб синаш учун берган эди. Сиз эса, Аллоҳ мени синаш учун бу неъматни берди, агар Аллоҳ хоҳласа, мени мискин қилиб, мискинни неъматлантириб қўяр эди, демадингиз. Мискинга Аллоҳ сизга омонат учун берган неъматдан бермадингиз, ҳаттоки бир-бирингизни унга таом беришга ҳам ундамадингиз. Бу ҳам етмаганидек сизлар...


19. Ва меросни шиддатла ейсизлар.

Сиз молу дунёга шунчалик ўчсизки, Аллоҳ берган неъматга тўймай, бировларнинг ҳаққи бўлмиш меросни ҳам шиддатла-харис бўлиб ейсиз. Бу нарса бировнинг ҳаққи, бу мен учун ҳаром, демайсиз. Чунки, сиз...


20. Ва молни кўп яхши кўрасизлар.

Чунки, сизнинг вужудингизни молу дунё муҳаббати қамраб олган. Қалбингизда молу-дунё муҳаббатидан бошқа нарса йўқ. Кўзингиз молу дунёдан бошқа нарсани кўрмайди. Қулоғингиз молу дунёга оид гапдан бошқа гапни эшитмайди.

Аллоҳ таоло бойликка берилганларнинг ёмон ишларини фош қилгандан сўнг, қўрқитувчи оятларни келтиради. Шоядки, булар тавба қилиб, тўғри йўлга тушсалар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўшал Кунда бир чеҳралар неъматланувчидир.Бу чеҳралар омонат дунёда иймонихлос билан ва ибодаттақво билан ўтган бандаларнинг чеҳраларидир. Аллоҳ таоло уларга бу давоми...

3557 20:13 / 26.04.2018
9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.Аллоҳ таоло Ўзининг давоми...

3855 05:00 / 23.01.2017
Иорданиялик ҳамаср олимлардан Саъид Ҳавво раҳматуллоҳи алайҳи уч қисмдан иборат асарлар силсиласини режалаштирган. Бу силсила қуйидаги асарлардан иборат давоми...

1814 16:10 / 08.06.2021
Иброҳимни Роббиси калималар ила синаб кўрганда, у уларни батамом адо этганини эсла У зот .Мен, албатта, сени одамларга имом қилмоқчиман, деди. У .Зурриётимдан ҳамми, давоми...

3477 05:00 / 19.01.2017
Аудиолар

122266 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43614 14:35 / 11.08.2021