1445 йил 8 зулҳижжа | 2024 йил 14 июнь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Каъбага ҳамла

05:55 / 27.09.2017 2736 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўминлар онаси Умму Абдуллоҳ Оиша розияллоҳу анҳодан  ривоят қилинади:

 “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 “Бир тоифа аскарлар Каъбага ҳамла қилишади. Қачонки улар саҳроли ерга келишганида, аввалгилари-ю охиргиларини ер ютади”, дедилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг расули, уларнинг аввалги-ю охиргиларини қандай қилиб ер ютади? Ҳолбуки, уларнинг ораларида бозорчилар ва улардан бўлмаганлар ҳам бор-ку?!” десам, у зот: “Ер уларнинг аввалги ва охирларини баробар ютади. Сўнгра (Қиёмат куни) ниятларига мувофиқ тирилтирилади”, дедилар”.

 Муттафақун алайҳ. Бу лафз Бухорийники.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий маънода таваккал қилганингизда, У зот қушни давоми...

2908 08:30 / 08.01.2018
Анас У кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қиёмат куни ҳаёти дунёдалик пайтида роҳатфароғатда яшаган, дўзахга ҳукм қилинган кишини давоми...

3846 05:25 / 13.07.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўн кунлик кирса, изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар,.Имом Бухорий ривояти.

2955 15:16 / 21.06.2017
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Шаъбоннинг ўртасидаги кеча келса, унинг тунини бедор ўтказинглар, кунининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш давоми...

5149 09:00 / 07.05.2022
Аудиолар

122894 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44140 14:35 / 11.08.2021