1445 йил 8 зулҳижжа | 2024 йил 14 июнь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Мусулмонман деб юрганлар шариатнинг ушбу ҳукмларига амал қиладими? | Ҳадис дарслари (247-дарс)

19:00 / 13.09.2023 1334 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُقْرِئُنَا الْقُرْآنَ عَلَى كُلِّ حَالٍ مَا لَمْ يَكُنْ جُنُبًا. رَوَاهُ أصْحَابُ السُّنَنِ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб бўлмасалар, бизларга ҳар қандай ҳолда Қуръонни ўқитар эдилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Бу ҳадисдан жунуб ҳолда Қуръон ўқитиш ва ўқиш мумкин эмаслиги келиб чиқади.

Кези келганда жунуб одамга ман қилинган нарсаларни тартиб билан эслаб ўтайлик:

1. Намоз ўқиш ва тиловат саждаси қилиш.

2. Каъбаи Муаззамани тавоф қилиш.

3. Қуръони Каримни ушлаш.

4. Қуръони Каримни тиловат қилиш. Аммо «Бисмиллаҳ»ни айтиш, Аллоҳни зикр қилиш мумкин.

5. Масжидга кириш ва у ерда қолиш.

Ушбу ишлардан бошқа ишларни қилиш мумкин. Лекин иложи борича тезроқ ғусл қилиб олган маъқул.

Бу ўрганган ҳадисимиз ғусл ва жунубнинг ҳукмлари ҳақида келган баъзи ҳадис бўлиб, улардан динимиз озодаликка, покликка қанчалар аҳамият берганлигини бевосита ўргандик. Бу борадаги ўзимизга юклатилган масъулиятларни ҳам англаб олдик. Бу масалада бепарволик қилиш гуноҳ эканлиги, Аллоҳга маъсият ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига хилоф эканлигини ва охиратда дўзах азоби борлигини билиб олдик.

Энди мазкур ҳукмларга нечоғлиқ амал қилишимизни текшириб кўрайлик.

Мусулмонман, деб юрган ҳамма ҳам шариатимизнинг бу масаладаги ҳукмларига амал қиладими?

Қилса, қай даражада амал қиладилар?

Кишиларнинг бу масалаларни тушуниб етиш савиялари ҳам, унга амал қилиш даражалари ҳам турлича. Уларнинг ичида яхши тушуниб, яхши амал қиладиганлари ҳам, қилмайдиганлари ҳам бор.

Баъзи диёрларимизда таҳоратхона ва ҳаммомлар қуриш яхши йўлга қўйилган. Аммо аксар жойларда кўпчиликнинг тузукроқ ғусл қиладиган жойи йўқ. Ноқулай жойда, иссиқ-совуқ шароитда қилинган ғусл рисоладагидек бўлмаслиги аниқ. Бунинг устига, ўта ноқулай жойда, совуқда ғусл қилиб, бемор бўлганлар ҳам оз эмас. Бу ишнинг аҳамиятини тўлиқ тушуниб етмаганимиз боис, тозаликка унчалик аҳамият бермаймиз.

Кишилар беҳуда нарсаларга, кези келганда ҳаром-харишга қанчадан-қанча маблағларни сарф қиладилар. Аммо шаръий ишлар учун, ўзи, оиласи, болалари соғлиги учун зарур бўлган ювиниш жойини тузатиб қўйишмайди. Бу ишда ҳам аждодларимиздан ўрнак олишимиз, улар каби бошқа халқлар ичида олдинги сафда бўлишимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 4-жузи асосида тайёрланди.

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 18 февралдаги 03-07/1102-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мўмин кишига унинг ўлимидан кейин ҳам етиб турадиган амали ва гўзал ишларидан давоми...

2831 19:00 / 25.05.2022
. . Маън ибн Язийд розияллоҳу анҳумодан қилинган ривоятда у киши айтадиларки .Отам Язийд садақа қилиб, динорларни чиқарган экан. Уларни давоми...

2910 17:00 / 14.07.2021
Нафс одоби ҳақида 18тавсияЗайдулхойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ яхши кўрган кишининг қандай сифатлари бор, У Зот яхши кўрмаган давоми...

5270 17:04 / 08.01.2017
. . Абу Ҳорун алАбдийдан ривоят қилинади .Абу Саъийднинг ҳузурига борсак .Марҳабо, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг васиятлари. давоми...

4220 18:00 / 06.04.2022