1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Аллоҳ таоло барчамизга пок виждон ато этсин!

07:49 / 26.08.2023 946 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Виждон инсонга берилган буюк неъмат. У инсондаги ички товуш. Қалб саси, Ҳақ садосидир. У орқали киши ўз хатти-ҳаракат ва тасарруфотларидаги тўғри ва нотўғри ишларни ажратади. У туфайли ўзгаларга нисбатан адолатли ва шафқатли бўлишга интилади. Ўзгаларга азият берадиган ишлардан тийилади. Инсонни уйғоқ виждон ўзгалар манфаати йўлида ҳаракат қилишга ундайди. Соҳибини олийжанобликка чақиради. Аммо, қулоқ солинмаса, эътиборсиз ташлаб қўйилса, вақт ўтиб сўниши, ўлиб қолиши мумкин. Ундан кейин инсон ўзини назорат қилмай қўяди. Қаерга қараб кетаётгани, нималар қилаётганининг фарқига бормайди. Ҳаёси йўқолиб қолади. Қалбларни оғритади. Аммо, бундан ўзининг хабари бўлмайди. Агар виждон буткул ўлиб қолмаган бўлса, инсон ўзгаларга адолатсизлик қилганда, ўзгалар ҳақини еганда, Аллоҳга исён қилган дамларда унга маънавий азоб беради. Маломат қилади ва қилаётган ишларидан қайтаради. Бу ҳам яхшилик аломатидир. Зеро, бу виждон ҳануз тирик. Шунинг учун демишларки, тирик виждон юмшоқ ёстиқдир. Соҳиби ўз виждони ва маънавий қадриятларига зид ишларни содир этишдан тийилгани учун кечалари хотиржам ухлайди. Аллоҳ таоло барчамизга пок виждон ато этсин!


Алишер Султонходжаев


Ушбу мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 11 августдаги 03-07/6522-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Молик ибн Назла розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига эски кийимда келди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан сўрадиларМолинг давоми...

1652 17:00 / 23.03.2022
Йўлларни қадамбақадам босиб ўтилади. Дарахтлар ҳам миллиметр, миллиметрлаб ўсади. Томатома кўллар пайдо бўлади. Бирданига келган сув эса сел бўлиб, офатга давоми...

2002 14:00 / 09.07.2022
. , . , . , . . Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий алайҳиссалом Абу Бакр ва Умар билан бирга уни Мадина давоми...

1009 16:58 / 31 май
Аллоҳ таоло инсонни ибодат учун яратди, шунингдек, унга турли хил хоҳишистаклар берди. У истаклар ичида гуноҳ ишларнинг шавқи ҳам бор. Шу нарсаларга қарамасдан, давоми...

1297 11:55 / 29.03.2023