1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

АҚШда «Қуръони Карим ҳақида қанчалик маълумотга эгамиз» мавзусида савол-жавоблар ўтказилди

13:53 / 05.04.2023 1082 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, ҳижрий 1443 йилнинг Рамазон ойида бир гуруҳ уламолар уммон орти мамлакатига ташриф буюришган эди. Бу йил ҳам Рамазон ойини ҳар йилгиданда шукуҳли ўтказиш мақсадида ушбу анъанага мувофиқ бир қатор устозлар ва ҳофизи Қуръонлар Америка Қўшма Штатларига ташриф буюрдилар.


Айни вақтда АҚШнинг Флорида штати Орландо шаҳридаги «Ал Бухорий Ислом Маркази»да ўзбекзабон ватандошларимизга юртимизнинг кўзга кўринган зийнат қориларидан, Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти қироат фани устози Аҳмадхон қори Рашидов ҳамда Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходими Ихтиёр қори Абдураҳмоновлар хатми Қуръонга ўтиб бермоқдалар.


Қориларимиз жорий йилнинг 31 март куни ушбу марказда жума маърузаси асносида ҳамда таровеҳ намози тасбеҳлари орасида «Қуръони Карим ҳақида қанчалик маълумотга эгамиз» мавзусида савол-жавоблар ўтказиб бердилар. 


Шу билан бир қаторда «Ал Бухорий Ислом Маркази»да муборак Рамазон ойида ҳар куни саҳарлик ва ифторликлар, таровеҳ намозлари, хатми Қуръон, диний-маърифий суҳбатлар ва дин ва ҳаётга оид савол-жавоблар ташкил этилмоқда. 


Islom.uz портали 
Ҳижрий 1444 йил, Рамазон ойининг 13-куни

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча 23 август куни Чеченистоннинг Шали шаҳрида янги масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди.Масжид ҳонақоҳида бир вақтнинг ўзида 30000 минг мусулмон ибодат давоми...

1095 09:30 / 24.08.2019
Қадрли ватандошларБутун Ер юзидаги ислом уммати билан бирга жонажон Ўзбекистонимизнинг барча мўминмусулмонлари ҳам қутлуғ ва муборак Рамазон ойини давоми...

1716 10:18 / 12 март
Мисрнинг Ахалия шаҳри марказидаги Мит Сальсиль шаҳрида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари муносабати билан ташкил этилган мавлид давоми...

1700 17:05 / 26.11.2018
Куни кеча президент Шавкат Мирзиёев Намангандаги .Даштбоғ, кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечириш учун давоми...

1341 12:00 / 19.02.2021
Аудиолар

121487 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42981 14:35 / 11.08.2021