1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул таълим ва тарбия академияси ўқишга таклиф қилади

15:00 / 19.04.2022 4007 pdf Ўқиш режими + -

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Истанбул таълим ва тарбия академияси 2022-2023- ўқув йили учун қабул очилганини эълон қилади:

Қабул имтиҳонларига кириш шартлари: 

Бу йилги қабул қилинадиган ўқувчилар араб тилини маълум даражада билишлари талаб қилинади. Яъни тилидаги матнларни эркин ўқиб тушуна олиш малакаси.

Тайёрлов курслари:

Агар энди араб тили ва шунга тааллуқли илмларга қизиқаётган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Биз сизга кириш имтиҳонларига тайёрланиш учун икки йўналиш таклиф қиламиз:

1. Оффлайн ўқиш - Тошкент шаҳри ва унга яқин бўлган туманларда яшовчилар учун дарсларга қатнаб ўқиш имкони яратилади.

Тайёрлов курси ҳафтада 3 марта 3 соатдан бўлиб ўтади. 

2. Онлайн ўқиш - Агар сиз қатнаб ўқишга имкониятингиз бўлмаса зарур илмларни Онлайн тарзда ўқишингиз мумкин. Ўқишда сизга материаллар тарқатилади ва дастур берилади. Ана ўша дастур асосида тайёрланасиз.

Қабул қилиш тартиби:

Юқоридаги илмларни эгаллаган ва шу савиядаги абитуриентлар учун август ойини ўрталарида кириш имтиҳон бўлиб ўтади. Ана шу имтиҳондан баланд баҳо билан ўтган абитуриентлар Истанбулдаги академямияга келиб ўқишларини 2-курсдан давом эттирадилар.

Академияда ўқиш истагида бўлганлар ўрта мактабни тугатган бўлиши шарт. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган ўқувчилар Истанбулга келиб ётоқхонага жойлашишлари борасидаги қолган кўрсатмалар келиш олдидан берилади.

Тайёрлов курсларига ариза топшириш тартиби:

Академияда ўқиш истагида бўлганлар @M_Sodiq_akademiyasibot телеграм ботига қуйидаги маълумотларни юборишлари керак:

• Исм ва фамилияси;

• Ёши;

• Туғилган жойи ва айни вақтда яшаётган манзили;

•оффлайн ёки онлайн курсида ўқиши;

• Боғланиш учун телефон рақами ҳамда телеграм линки.

Маълумотларини бехато ва тўлиқ шаклда юборган абитуриентларга 3 кун ичида жавоб берилади.

Эслатма: 

• Академияга ўқишга кирган талабалар 3-курсни тамомлагандан кейингина бошқа расмий ўқув юртларида ўқишга киришига рухсат берилади;

• Академияда пуллик контракт асосида ўқилади.

Муҳим маълумотлар:

• Академия фақат эркаклар учун;

• 25 ёшгача бўлганлар қабул қилинади;

• Дарслар фақат оффлайн шаклда бўлиб ўтади;

• Ўқиш 2022 йил 1-сентябридан бошланади.

Мурожаат учун: 

Тайёрлов курсларига ёздириш:

Онлайн учун: - @M_Sodiq_akademiyasibot

Офлайн учун:

- @M_Sodiq_akademiyasibot

• Тел: +90 552 571 63 32 (Туркия);

• Е-майл: muhammadsodiqdernegi@mail.ru

• Телеграм канал: https://t.me/M_Sodiq_Akademiyasi

Манзил:

- Ўзбекистон: Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Сўгалли ота кўчаси, 5-уй.

- Туркия: Akşemsettin, Emir Buhari Sk. 11-1, 34080 Fatih/İstanbulFatih/I‌stanbul Мўлжал: Фотиҳ жомеъ масжиди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қирғизистон Республикаси пойтахти Бишкекда очилган ва мамлакатдаги энг катта масжиди сифатида танилган .Имом Серахсий,нинг марказий масжиди ҳовлисида Рамазон давоми...

1250 19:30 / 27.04.2021
Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда давоми...

727 10:11 / 08 январь
Қуръони Карим Аллоҳ таолонинг каломи бўлгани учун энг улуғ ва энг шарафли китобдир. Шунга кўра уни ўқиб, ёдлаб амал қила олган бандалар умматнинг энг шарафлиси ва давоми...

1897 11:01 / 03.11.2018
Бугун, 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида вакилларимиз иштирокидаги халқаро Қуръон мусобақаси бошланди. Мазкур Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли давоми...

569 10:49 / 01.11.2023
Аудиолар

121489 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42982 14:35 / 11.08.2021