1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Муҳаммад пайғамбарни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги эмас

12:30 / 09.01.2022 2898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақорат қилиш ижод эркинлиги ҳисобланмайди», дейди Россия Президенти Владимир Путин 2021 йил 23 декабрь куни анъанавий йиллик катта матбуот анжуманида. Бу ҳақда ria.ru манбасига таяниб, qalampir.uz сайти хабар берди.

Россия Президентининг йиллик катта матбуот анжуманида журналист экстремизмни тарғиб қилиш, ҳис-туйғуларни ҳақорат қилиш билан боғлиқ маъмурий ва жиноий ишлар кўпайиб бораётганини таъкидлади. Шу муносабат билан журналист кимнингдир ҳис-туйғуларини ҳимоя қилиш ва рассомнинг ўзини ифода этиш ҳуқуқи ўртасидаги чегара қаерда деган саволни Президентга берди.

«Ўлмас полк» сайтида Гитлер ёки Гиммлерни жойлаштириш — бу ижод эркинлигими? Келинг масаланинг шу томони ҳақида ўйлаб кўрайлик. <...> Пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнини ҳақорат қилиш — бу нима? Бу ижод эркинлигими? Мен ўйлайманки, йўқ. Бу эътиқод эркинлиги ва Ислом динига эътиқод қилувчиларнинг муқаддас туйғуларига тажовуз қилиш», дейди давлат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра бу янада кескин, экстремистик кўринишларни келтириб чиқаради.

«Мана улар Парижга боришди ва бутун таҳририятни отиб ташлашди» - деган Россия етакчиси.

Манба: qalampir.uz

Суннатилла Абдуллаев

Муаллиф
Россия Президенти Владимир Путин
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳақиқий рўза танбаллик ёки кун бўйи ухлаш, ёки тун бўйи телевизор қаршисида бедор бўлиб чиқиш дегани эмас. Ёки эрталаб ишга дангаса ҳолда бориш дегани ҳам эмас. Ёки давоми...

1213 15:09 / 25 март
Доктор Леон Вутти .Материалистлар кишилар қалбига ўз назарияларини сочдилар. Бу назариялар .Инсон ўлгандан сўнг тамом бўлади, қайта тирилмайди,, дер эди. Бу эса, ўз давоми...

3851 14:34 / 04.04.2019
Икки нарса бир инсонда жам бўлмайди. Биринчиси, отаонага оққ бўлиш.Каъбул Аҳбордан .Отаонага оқ бўлиш нима, деб сўрашган эди, у киши .Агар отаси ёки онаси унинг давоми...

1325 09:00 / 03.06.2023
Канадалик олим Кейс Мур Keith L.Moor .Инсон яратилишининг босқичлари, деган асарида Қуръоннинг илоҳий китоб эканини эътироф қилган ҳолда қуйидагиларни ёзади.Ўрта давоми...

3756 15:17 / 11.09.2018
Аудиолар

122266 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43613 14:35 / 11.08.2021