1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Бу ҳам Қуръонми? (ўнинчи мақола)

19:00 / 11.12.2021 3253 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дамашқдаги Шом қорилари шайхи жаноб Ҳусний Хаттоб айтади:

Ҳеч ким Мусҳафи шарифни унинг аввалги расмига мурожаат қилиб, унинг изидан бормай ёзишга ёки нашр қилишга қўл урмаслиги лозим. Бу салафи солиҳларга эргашиш, Ислом уламоларининг эътимод қилинадиган жумҳурининг тутган йўлларига кўра амал қилиш ва турли мутавотир қироатларни ўз ичига олган қадимги расмни муҳофаза қилиш ўлароқдир. Батаҳқиқ, уни салафлар пухта, мустаҳкам бажарганлар. Бинобарин, ундан бирор нарсани жоҳилларнинг нодонлигини деб ё дин душманларининг орқасидан эргашиб ёки арзимаган дунё матосини умид қилиб тарк қилинмайди. Зеро, Аллоҳнинг наздида дунё пашшанинг қанотича ҳам эмас. Қуръон эса Аллоҳнинг Каломидир. Унга ҳеч нарса баробар келмайди. Олдингию кейингиларнинг сўзларидан иборат бўлган ушбу қисқача далилий матнларда Қуръони Каримнинг расмига эргашиш ва унинг ёзувини ҳам, қироатини ҳам, тажвидини ҳам, тартилини ҳам сақлаш вожиб эканинг баёни бордир. Аммо бундан бошқаси Аллоҳнинг Китобини ўйин қилиш, уни зое қилиш, мусулмонларни бўлишдир. Ҳолбуки, Аллоҳ таоло Ўз Китобини уларнинг сўзларини бир қилиш, ораларини бирлаштириш, ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ахлоқларини поклаш учун нозил қилгандир. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз» (Ҳижр сураси, 9-оят).

Оламларнинг Робби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Қатар унверситети шариат ва исломий илмлар куллияси:

«Аллоҳ таолонинг ҳикмати ила Қуръони Карим Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилингандан буён араб тилини ифодаловчи араб ҳарфлари воситасида ёзилиб келмақда. У Қуръон ва Китобдир. Яъни араб тилида ўқилишига кўра Қуръон, араб тилига хос бўлган товушларни ифодаловчи ҳарфлар билан ёзилиши эътиборидан Китобдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналари ва ҳидоятдаги рошид халифаларнинг даврларидан буён Ислом уммати ушбу ёзувга ижмоъ қилганлар. Биз эса уларнинг суннатларига эргашишга ва уларни озиқ тишлар билан тишлашликка амр қилинганмиз.

Ислом уммати ижмоъининг тутган йўли Қуръон матнини усмоний расмда ёзишга маҳкам туриб, унинг суратида араб ҳарфларида қолган ҳолида бирор ўзгариш бўлишига ҳам йўл қўйслик бўлгач, қандоқ қилиб биз уни лотин алифбоси каби бошқа алифбода ёзишга рухсат беришимиз мумкин бўлади?!»

Шайх Юсуф Қарзовий.

Ҳиндистон, Деҳли, Ҳиндистон уламолар жамияти:

«Албатта салафи солиҳларнинг олимлари Қуръони Карим матнини араб ҳарфларидан бошқа ҳарфларда ёзишга ижозат бермаганлар. Умматнинг йўли мана шудир. Маълумки, ҳозирги даврда Ислом уммати душманларнинг тарафидан кўплаб фитна ва хатарларга рўпара бўлмоқдалар. Бу фитна ҳам уюштирилаётган фитна занжирларининг бир бўлагидир».

Ҳиндистон уламолар жамиятининг раиси Асъад Маданий.

Булардан ташқари Лондондаги Ислом Маркази, Қувайт уламолар ҳайъати, Туркия Дин Ишлари Қўмитаси ва бошқа нуфузли ташкилот ва идоралардан ҳам айнан шу маънода жавоблар келган.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буни Аллоҳ содиқлардан садоқатлари ҳақида сўраш учун қилди. Ва кофирларга аламли азобни тайёрлаб қўйди.Ушбу ояти каримадаги .содиқлар, кимлар экани ҳақида давоми...

4425 05:00 / 23.01.2017
бешинчи мақолаИбн Ашта .АлМасоҳиф, китобида Ибн Шиҳобдан Мусо ибн Уқба ривоят қилган маълумотни келтиради.Қуръонни жамлаб, вараққа ёзишгач, Абу Бакр .Унга исм давоми...

3619 14:05 / 22.10.2019
Қуръони Карим қироатида мусулмонлар орасида пайдо бўлиши мумкин бўлган ихтилофларни йўқ қилиш учун ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида жамланган давоми...

4137 16:07 / 19.11.2019
Айтгин .Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёт ва мамотим оламларнинг Робби Аллоҳ учундир.Унинг шериги йўқ. Мана шунга буюрилганман. Ва мен мусулмонларнинг давоми...

3899 22:51 / 01.05.2018
Аудиолар

121490 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42983 14:35 / 11.08.2021