1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Тафаккурга чорлов

09:00 / 14.08.2021 2083 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло инсоннинг ўзидан унга жуфт яратиб беришидаги ҳикматни «сокинлик топишингиз учун» деб баён қилган. Эркак фақат аёлдангина сокинлик, ором, осойишталик ва тинчлик топади. Шунингдек, аёл ҳам ўзига керак бўлган сокинликни, ором, осойишталик ва тинчликни эркакдан топади.

Бу ҳақиқатни англаб етишимиз учун бир хаёл отига миниб, тасаввур қилиб кўрайлик.

Дунёдаги барча инсон зоти аёллардан иборат, деб тасаввур қилайлик. Битта ҳам эркак йўқ. Унда нима бўлади? Дунёда инсон зоти учун сокинлик, ором, осойишталик ва тинчлик бўлмайди. Дунё хароб бўлади. Бир авлоддан сўнг инсон зоти инқирозга учрайди.

Энди, аксинча ҳолатни олиб кўрайлик. Дунёдаги барча инсон зоти эркаклардан иборат, деб кўрайлик. Битта ҳам аёл йўқ. Унда нима бўлади? Дунёда инсон зоти учун сокинлик, ором, осойишталик ва тинчлик бўлмайди. Дунё хароб бўлади. Бир авлоддан сўнг инсон зоти инқирозга учрайди.

Демак, Қуръони Карим таълимотлари асосида қуриладиган, тутиладиган оила сокинлик, ором, осойишталик ва тинчлик оиласи бўлиши керак. Инсон учун зарур бўлган мазкур улуғ неъматларга зид бўлган тўполон, оромсизлик, ташвиш ва уриш-жанжаллар Қуръони Карим таълимотлари асосида қурилган ва тутилган оилаларда мутлақо бўлмаслиги керак.

Қуръони Карим таълимотларига асосланган оила аъзолари орасидаги муносабатлар қандай бўлиши кераклигини ушбу ояти карима жумласи баён қилади.

«...ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани...»

Қуръони Карим таълимотлари асосида қурилган ва уларга амал қилиб яшаётган оилада ўзаро севги ҳукм суриши керак. Бир-бирини ёқтирмаслик, ёмон кўриш бундай оилага мутлақо тўғри келмайди.

Қуръони Карим таълимотлари асосида қурилган ва уларга амал қилиб яшаётган оилада ўзаро раҳм-шафқат, меҳр-мурувват ҳукм суради. Бир-бирига нисбатан раҳмсиз, шафқатсиз бўлиш бундай оилада бўлиши мумкин эмас.

Аллоҳ таолонинг Ўзи эр билан хотиннинг орасига севги, меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат солмаса, улар бир-бирларининг баъзи камчиликларини, қийинчиликларни кўтара олармидилар? Чидаб, бирга яшармидилар?

Эркакнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки, энг кичик ҳужайраларигача ўзига хос қилиб яратган ким? Аёлнинг танасини, аъзоларини, руҳиятини, ҳаттоки, кичик ҳужайраларигача ўзига хос қилиб яратган ким? Ҳа, уларни бир-бирига сокинлик бахш этувчи, меҳр-муҳаббатли, ўзаро келишиб дунёни обод қиладиган этиб яратган зот қудратли Аллоҳ таолодир.

«Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир».

Ҳа, албатта, бунинг учун тафаккур қилиш керак. Агар инсонлар, эркак ва аёллар ўзларининг тузилишлари, бир-бирларининг ораларидаги фарқлари ҳақида керагича тафаккур қилсалар, улар бир-бирларидан сокинлик топишлари учун яратилганларини англаб етар ва оилаларида ором ила яшашга ҳаракат қилар эдилар.

Агар инсонлар – эркак ва аёллар ўзларининг ораларига Аллоҳ таоло томонидан муҳаббат ва раҳм‑шафқат солиб қўйилганини тафаккур ила англаб етганларида, бир-бирларини ёмон кўрмас ва бир-бирларига нисбатан шафқатсиз бўлмас эдилар.

«Бахтиёр оила» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Совчилик, дегани муайян бир аёл ёки қизга уйланиш истагини унинг ўзига ёки валийсига билдиришдир. Аслида, аёл кишининг ўзи ёки яқинлари томонидан куёвнинг ўзига давоми...

3880 12:00 / 03.12.2018
Аллоҳ таоло .Нисо, сурасида шундай деб марҳамат қилади .Оталарингиз никоҳлаб олган аёлларни никоҳлаб олманг Аввал ўтгани мустасно. Албатта у фаҳш иш, давоми...

4343 19:01 / 05.11.2018
Болага меҳрибонлик кўрсатиш отаонанинг вазифаси ва боланинг ҳаққидир.Инсон зоти доимо меҳрмуҳаббатга эҳтиёжли бўлади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда ҳам давоми...

1808 11:05 / 27.02.2020
Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, хасталикка чалинмаслик учун бадантарбия қанчалик аҳамиятли эканини ҳамма тушуниб етган. Каттаю кичик, иложи борича, давоми...

2044 11:20 / 30.04.2020
Аудиолар

122267 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43617 14:35 / 11.08.2021