1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Масжидга кириш ва чиқишда ўқиладиган дуо

19:05 / 18 январь 15811 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

 «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган.

Фотима розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

عَنْ فَاطِمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ صَلَّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَسَلَّمَ وَقَالَ: «رَبِّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ»، وَإِذَا خَرَجَ صَلَّى عَلَى مُحَمَّدٍ وَسَلَّمَ وَقَالَ: «رَبِّ اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي وَافْتَحْ لِي أَبْوَابَ فَضْلِكَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва саломлар айтар эдилар ва: «Роббиғфир лий зунувбий вафтаҳ лий абвоба роҳматика», – дер эдилар».

Чиқаётганларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом айтар эдилар ва: «Роббиғфир лий зунувбий вафтаҳ лий абвоба фазлика», – дер эдилар».

Термизий ривоят қилган.

وَكَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْمَسْجِدَ قَالَ: «أَعُوذُ بِاللهِ الْعَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الْكَرِيمِ وَسُلْطَانِهِ الْقَدِيمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ» فَإِذَا قَالَ ذَلِكَ قَالَ الشَّيْطَانُ: حُفِظَ مِنِّي سَائِرَ الْيَوْمِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон масжидга кирсалар: «Аъузу биллаҳил азийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш-шайтонир-рожийм», – дер эдилар.

Қачон шуни айтсалар, шайтон: «Куннинг қолган қисмида мендан сақланди», – дер эди».

Абу Довуд ривоят қилган.

«Жума ҳақидаги оят ва ҳадис» китобидан

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . ,. . Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Жума куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида Сулайк Ғатафоний келиб давоми...

1646 21:12 / 21.12.2023
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ уни қабр давоми...

707 07:16 / 23 февраль
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқсалар, биз у зот томон юзланар эдик,. Термизий ва давоми...

1896 05:30 / 05 январь
. ,. . Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга хутба қилаётган эдилар. Бирдан Ҳасан ва давоми...

1222 09:09 / 21.07.2023