1445 йил 7 зулҳижжа | 2024 йил 13 июнь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ўз айбини билиш йўллари

05:00 / 28.02.2017 4060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло бандасига яхшиликни раво кўрса, уни ўз айбини ўзи кўрадиган қилиб қўяди. Айбни кўргандан кейин уни тўғрилаш осон бўлади. Ўз айбини ўзи аниқлашнинг тўрт йўли бор:

1. Кишиларнинг айбларини яхши биладиган шайх ҳузурида таълим олиш. Мазкур шайх айбларни ва уларнинг давосини васф қилиб беради.

2. Диндор, мухлис ва садоқатли дўст топиш.

У кузатиб бориб камчиликларни топади ва хабарини беради. Катта имомлар ва улуғлар шу ишни қилганлар.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: «Айбларимни менга ҳадия қилган кишини Аллоҳ раҳм қилсин», дер эди.

У киши Салмон розияллоҳу анҳудан ўз айби ҳақида сўрар эди. Бир куни унинг олдига келганида: «Мендан сенга ўзингга ёқмайдиган нима етди?» деди.

У айтишдан бош тортди. Умар қаттиқ туриб олди. 

Шунда: «Менга етиб келган хабарга қараганда, бир дастурхонда икки хил хўрак ермишсан. Икки сирда кийим қилиб олиб, бирини кундузи, иккинчисини кечаси кийярмишсан», деди.

«Бундан бошқа нарса етмадими?» деди.

«Йўқ», деди Салмон.

«Иккисини тўғриланди ҳисоблайвер», деди Умар.

Умар ибн Хаттоб Ҳузайфадан ҳам доимо: «Сен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мунофиқлар ҳақидаги сирлари соҳибисан. Менда мунофиқликнинг белгиларидан кўрасанми?» деб сўраб юрарди. 

3. Ўз айбларини билиш учун душманлардан фойдаланиш.

Душманнинг кўзи энг кичик айбларни ҳам кўради. Гоҳида киши доим мақтаб юрадиган дўстларидан кўра ўзининг тирноқнинг остидан кир ахтарадиган душманидан кўп фойда олиши мумкин. Дўст аяса ҳам, душман аямай гапиради. Шунинг учун душманнинг ҳар бир гапини ҳасадга йўявермаслик керак. Яхшилаб таҳлил қилиб ундан ўзига фойда олишга ҳаракатда бўлиш лозим.

4. Одамларга аралашиб, улар ёмон кўрган нарсалардан ҳазар қилсин.

Мўмин мўминнинг ойнасидир. Бошқаларга қараб ўзининг айбини топиб олиш қийин эмас.


ФАСЛ



Нафснинг шаҳватлари фақат ёмонликдан иборат эмас. Улардан фойда ҳам бор. Таом шаҳвати бўлмаса, ғизо тановул қилинмас эди. Жинсий шаҳват бўлмаса, насл қирқилар эди. Шаҳватларнинг ортиқчаси ва туғёнга кетиш қораланади. 

Баъзи кишилар мана шу ўлчовни фаҳмламасдан, нафс хоҳлайдиган барча нарсани тарк қилишга ўтадилар. Бу нафснинг ҳақини поймол қилишдан иборат бўлган зулмдир. 

Нафснинг ҳам ҳақи бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «нафсингнинг сенда ҳақи бор», деганлар. Ҳалиги нафсга зулм қиладиган қавмлардан баъзиси, бунча йилдан бери нафсим талаб қилса ҳам фалон нарсани тановул қилмайман, дейди. Бу ҳалолдан бурилиш ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига хилоф қилишдир. У зот иштаҳа тортадиган ширинлик, асал ва бошқа нарсаларни тановул қилар эдилар. Илми озлигидан нафсига иштаҳа тортган нарсани тамомила ҳаром қилган зоҳидга эътибор берилмайди. У адолатдан кўра зулмга яқинроқдир. 

Иштаҳа тортадиган нарсага етишиш қийин бўлганда уни тарк қилинса, ҳечқиси йўқ. Мисол учун, уни топиш учун макруҳ йўлга кириш зарур бўладиган ёки уни тановул қилганда бўшашиб кетиб нафс доимий равишда тамаъ қиладиган бўлиш хавфи бўладиган ҳолатлар.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола . ,. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

3814 20:04 / 04.01.2020
Учинчи офат ndash гапда чуқур кетиш.Бу нарса оғизни тўлдириб, қофиясини келтирган ҳолда гапириш ила бўлади. . .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

3224 13:00 / 02.01.2021
Руҳий тарбия соҳасида бу икки сифат деярли доимо бирга зикр қилиб келинган. Баъзи ҳолатларда иккисини бир нарса деб тушунилгани ҳам мулоҳаза қилинади. Биз ўзимиз давоми...

1490 19:00 / 06.08.2023
Гуноҳни оғир билишинг Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумондан сени тўсадиган даражага етмасин. Албатта, ким Роббини яхши таниса, У Зотнинг карами олдида гуноҳларини давоми...

2999 05:00 / 06.03.2017
Аудиолар

122855 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

44106 14:35 / 11.08.2021