Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 зулқаъда | 2024 йил 01 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Албатта, сизга ваъда қилинган жой ҳавздир | Фиқҳ дарслари (281-дарс)

19:00 / 09 май 499 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِقَتْلَى أُحُدٍ أَنْ يُنْزَعَ عَنْهُمْ الْحَدِيدُ وَالْجُلُودُ وَأَنْ يُدْفَنُوا بِدِمَائِهِمْ وَثِيَابِهِمْ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда қатл бўлганлардан темир ва тери ечиб олиниб, қонлари ва кийимлари ила дафн қилинишларига амр қилдилар».

Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Уни ювилмайди ва жаноза намози ўқилади. Уни қони билан дафн қилинади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَجْمَعُ بَيْنَ الرَّجُلَيْنِ مِنْ قَتْلَى أُحُدٍ فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، ثُمَّ يَقُولُ: «أَيُّهُمْ أَكْثَرُ أَخْذًا لِلْقُرْآنِ»، فَإِذَا أُشِيرَ لَهُ إِلَى أَحَدِهِمَا قَدَّمَهُ فِي اللَّحْدِ، وَقَالَ: «أَنَا شَهِيدٌ عَلَى هَؤُلَاءِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ»، وَأَمَرَ بِدَفْنِهِمْ فِي دِمَائِهِمْ، وَلَمْ يُغَسَّلُوا، وَلَمْ يُصَلَّ عَلَيْهِمْ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда қатл бўлганлардан икки кишини бир кийимга жамлар эдилар. Сўнгра:

«Икковларидан қайси бири Қуръонни кўп билади?» дер эдилар. Улардан бирига ишора қилинса, ўшани лаҳадга олдин қўяр эдилар. Ул зот:

«Буларга қиёмат куни мен гувоҳман», дедилар. Уларни қонлари билан дафн қилишга амр қилдилар. Ювилмадилар ҳам, уларга намоз ҳам ўқилмади».

Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.

Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи эса: «Шаҳидга намоз ўқилади, чунки бошқа ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Уҳуд шаҳидларига намоз ўқиганлари ҳам ривоят қилинган», дейдилар.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى قَتْلَى أُحُدٍ بَعْدَ ثَمَانِي سِنِينَ كَالْمُوَدِّعِ لِلْأَحْيَاءِ وَالْأَمْوَاتِ، ثُمَّ طَلَعَ الْمِنْبَرَ فَقَالَ: «إِنِّي بَيْنَ أَيْدِيكُمْ فَرَطٌ، وَأَنَا عَلَيْكُمْ شَهِيدٌ، وَإِنَّ مَوْعِدَكُمْ الْحَوْضُ، وَإِنِّي لَأَنْظُرُ إِلَيْهِ مِنْ مَقَامِي هَذَا، وَإِنِّي لَسْتُ أَخْشَى عَلَيْكُمْ أَنْ تُشْرِكُوا، وَلَكِنِّي أَخْشَى عَلَيْكُمُ الدُّنْيَا أَنْ تَنَافَسُوهُ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда қатл бўлганларга саккиз йилдан сўнг намоз ўқидилар. Худди тириклар ва ўликлар билан видолашгандек бўлдилар. Сўнгра минбарга чиқдилар ва:

«Албатта, мен сизларнинг олдингиздаги фаратингизман. Мен сизнинг устингиздаги гувоҳингизман.

Албатта, сизга ваъда қилинган жой ҳавздир.

Албатта, мен унга мана шу мақомимдан назар солиб турибман.

Албатта, мен сизларнинг мушрик бўлишингиздан қўрқмайман.

Лекин мен сизларнинг дунёга берилишингиздан ва уни талашишингиздан қўрқаман», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

رَوَى الْحَاكِمُ وَالْبَيْهَقِيُّ عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِحَمْزَةَ يَوْمَ أُحُدٍ فَهُيِّءَ لِلْقِبْلَةِ ثُمَّ كَبَّرَ سَبْعًا، ثُمَّ جُمِعَ إِلَيْهِ الشُّهَدَاءُ حَتَّى صَلَّى عَلَيْهِ سَبْعِينَ صَلَاةً.

Ҳоким ва Байҳақий Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қиладилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд куни Ҳамза ҳақида амр қилдилар. Уни қибла томонга қўйилди. Ул зот етти такбир айтдилар. Кейин унга шаҳидлар жамланди. Ҳаттоки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга етмишта намоз ўқидилар».

Кимни мисрда ўлдирилган ҳолда топилса ва унинг қотили билинмаса, ювилади.

Чунки бу ҳолатда ўликнинг эгаларига хун тўланади.

Ёки биров жароҳатланганидан кейин ҳаётдан баҳраманд бўлса: ухласа, таом еса, ичса, даволанса, чодирнинг ичига олинса, маърака майдонидан тирик ҳолда олиб чиқилса, эс-ҳуши жойида бўлган ҳолда тўлиқ бир намоз вақтича қолса ёки васият қилса, уларни ювилади ва намоз ўқилади.

Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳуга Хандақ урушида камон ўқи тегиб жароҳатланганида ва кейин масжидда вафот этганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини ювиб, жаноза ўқиганлар.

Мазкур ҳолатда ўлганларга шаҳиднинг савоби бўлади.

Фасод ишлар, боғийлик ва йўлтўсарлик қилганининг жазоси учун қатл қилинганлар ювилади, аммо жаноза ўқилмайди.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Наҳравон аҳлига жаноза ўқимаганлари бунга далилдир. Улар жиноятчи бўлганлари учун шу тарзда хорланади ва бошқалар ибрат олишлари йўлга қўйилади.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол. Мужтаҳид бўлмаган олим агар ўзига шу йўлни танлаб олган бўлса масалан, quotАввало Аллоҳнинг китобига амал қиламан, агар унда топилмаса, ҳадисларга амал давоми...

2863 05:00 / 18.01.2017
МУНДАРИЖАМуқаддимаЎтмишга бир назарҲозирги ихтилофлар қачон ва қандоқ куртакладиИхтилофларнинг авж ола бошлашиИхтилоф ва тафриқанинг турлариМусулмонларнинг давоми...

8978 05:00 / 17.01.2017
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирида ўзлари эшитмаган бир ҳадис борлиги давоми...

3071 05:00 / 17.02.2017
Албатта, диний ҳукмларни сўрамоқчи бўлган одам ҳар қандай кишидан сўрайвермайди. Диний масалаларни кимдан сўрашнинг ҳам тартиб ва қоидалари бор.Аввало, фатво давоми...

3208 09:09 / 14.11.2018